Евроиттифоқ Шарқий Ғўтадаги қон тўкилишини қоралади

РИА Новости РИА Новости

Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича бош вакили Федерика Могерини қамалда қолган Шарқий Ғўтага қаратилган ҳужумларни дарҳол тўхтатишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, зарбалар оқибатида юзлаб тинч аҳоли, шу жумладан, аёл ва болалар қурбон бўлмоқда. «Ҳар биримиз Сурияликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши учун масъулмиз. Евроиттифоқ Шарқий Ғўтадаги даҳшатли воқеаларни изоҳлашга ожиздир. Жаҳон ҳамжамияти бирлашиб мазкур низони барҳам топишига уриниши даркор. Биз БМТнинг Сурияда 30 кунлик оташкесимни жорий этиш таклифини қўллаб-қувватлаймиз. Халқаро ҳамжамиятдан бу масалада ҳамфикр бўлишини кутиб қоламиз» деди Могерини.

back to top