Қатар БМТга Баҳрайн ва БАА устидан шикоят қилди

aa.com.tr aa.com.tr

Қатарнинг БМТдаги доимий вакили Алий Ал-Таний БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва БМТ ҳавфсизлик кенгашининг амалдаги раиси, Нидерланднинг доимий вакили Карел ван Оостеромга шикоят хати йуллади.

Унда ёзилишича, муаллиф БМТ мутасаддиларини Қатар ҳаво ҳудуди БАА қуролли ҳаво кучлари учоқлари томонидан 2 марта (14 январь, 25 февраль) ва Баҳрайн қуролли ҳаво кучлари учоғи томонидан бир маротаба (25 февраль) бузилганлигига диққатини қаратди. Қатар ўз қушниларининг бундай ҳатти-харакатларини таҳдид ва ҳалқаро қонунчиликни поймол этилиши деб баҳолайди. “Қатар бу каби ҳолатларга муносиб жавоб беришга тайёр” деб айтди жаноб Ал-Таний. ББА ва Баҳрайн ҳукуматлари шикоятни изоҳсиз қолдиришди.

back to top