Истамбулда Шарқий Ғутани қўллаб қувватлаш намойиши бўлиб ўтди
aa.com.tr
Истамбулдаги Буюк Британия Бош Консуллиги ёнида қамалда қолаётган Шарқий Ғуталикларни қўллаб қувватлаш намойиши бўлиб ўтди. Сурия нодавлат ташкилотлар ассоциацияси ташкил этган мазкур тадбирда қатнашганларнинг қўлларида:”Ғутада тинч аҳолини ўлдиришмоқда”, “Ғуталикларни қутқаринг”, “Сиз Ғутанинг умидисиз” каби ёзувларини кўриш мумкин.
Ассоциация раҳбари Маҳди Довуд ўз чиқишида бомбардимон ва ўқ отилишини қоралади. Унинг айтишича, Асад тарафдорлари ва Россия ҳарбий космик кучлари Ғуталикларга қарши кимёвий қурол, касета ва фосфор бомбалар қўлламоқда. “Сўнги ойнинг ўзида асосан аёл ва болалардан иборат бўлган 1200 нафар тинч аҳоли ўлдирилди” деди у. Унинг фикрича, Асадчилар қандай бўлмасин Ғуталиклар қаршилигини синдиришни ўз олдига мақсад деб қўйишган. Шарқий Ғутада ҳарбий жиноятлар содир этилиб касалхона, мактаб,масжидлар ўққа тутилишини маълум қилган жаноб Довуд халқаро ҳамжамиятни Суриядаги вазиятга таъсир ўтказишга чақирди.



