АҚШ: Миннесота масжидига бомба ҳужуми уюштирган уч шахс қўлга олинди

criminologycareerstoday.com criminologycareerstoday.com

АҚШ Федерал ҳукумати расмийлари Иллинойс штатида яшовчи уч эркакни ўтган йил Миннесота штатининг Блумберг шаҳридаги масжидга бомба ҳужуми уюштирганликда айблади.

Иллинойс штати пойтахти Спрингфилд шаҳридаги АҚШ прокуратураси 13 март куни эълон қилган баёнотда ҳибсга олинган уч шахс ҳомилани аборт қилиш клиникасига ҳам бомба ҳужуми уюштиришга уринганликда гумон қилинаётгани билдирилган.
Блумберг шаҳридаги Дар Ал Фаруқ масжидига бомба ҳужуми 2017 йил 5 август куни бомдод намози бошланишидан бир оз олдин амалга оширилган. Ҳужум оқибатида ҳеч кимга зиён етмаган аммо бино ёниб, катта моддий зарар кўрилган.
Чикаготрибюн нашри хабарига кўра, гумондор шахслар полицияга қўнғироқ қилган фуқаролар берган маълумотлар асосида қўлга олинган.
Ушланганлардан бири терговчига масжидга ҳужум қилишдан мақсад Қўшма Штатлардаги ҳамма мусулмонларни “қўрқитиш”дан иборат бўлганини айтган.
Масжидга ҳужум қилиш учун учовлон автомобилни ижарага олиб салкам 800 км йўл босиб Иллиноис штатидан Миннесотанинг Блумберг шаҳрига келишган.
Дейлимейл нашрига кўра, 47 яшар Майкл Харри, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Мексика билан чегарага девор қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун даъвогарлик қилаётган шахслардан бири бўлган.
Америка-Исломий муносбатлар кенгаши расмийси Жайлоний Ҳуссайн масжидга ҳужум уюштирганликда гумонланган шахслар ушланганини олқишлади.
Middleeasteye.net нашрига кўра, АҚШ Президенти Доналд Трамп масжидга уюштирилган бомба ҳужумни қораламагани учун танқидга учраган.
Миннесота штати ҳокими Марк Дейтон масжидга қилинган ҳужумни “террор акти” дея баҳолаган.
Демократик партия аъзоси, Миннесота штатидан АҚШ Конгрессига аъзо этиб сайланган муслима Кейт Эллисон масжидга уюштирилган ҳужумни Америкада нафрат кучайиб бораётгани билан изоҳлаган.

back to top