АҚШ Россияни терроризм ҳомийлари рўйхатига киритмоқчи

АҚШ Россияни терроризм ҳомийлари рўйхатига киритмоқчи

АҚШ Сенатининг ҳалқаро муносабатлар қўмитаси аъзоси демократ Роберт Менендес АҚШ Россияни терроризмни молиялаштирувчи давлатлар рўйхатига киритишни ва Россияга қарши жазоларни кучайтиришни талаб қилди.

“АҚШ маъмурияти Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг акаси заҳарланиши муносабати билан бу мамлакатни терроризмнинг ҳомийси деб номлади. Шу боис, Буюк Британияда полковник Сергей Скрипаль заҳарлангани ҳам Россияни  мазкур рўйхатга киритилишига асос бўлади” деб айтди у. Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхатда КХДРдан ташқари Эрон, Сурия, Судан ҳам бор.

back to top