Фейсбук мутаасиб исломофоблар саҳифаларини ёпди
popinga.it
Фейсбук ижтимоий тармоғи Britain First гуруҳига тегишли бўлган саҳифани ёпиб қўйди. Бунга сабаб, мазкур ташкилот ва унинг етакчиларининг нафрат ва адоват тўла мусулмонларга қарши қаратилган видео лавҳалари бўлди. Охирги пайтлар Facebook, Twitter ва Google дан экстремист ғояларни акс этувчи видео ва фото материалларни ўчириб ташлаш талаблари кўпаймоқда. “ Бошқа компаниялар ҳам Facebook дан ўрнак олишади деб умид қиламан” деб айтди Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй.



