Россия БМТ нинг Сурия бўйича мажлисини бекор қилди

Россия БМТ нинг Суриядаги инсон ҳуқуқларига бағишланган мажлис ўтказилишига қарши чиқди. Буюк Британия, АҚШ, Франция ва яна бир қатор давлатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг ўз ташаббусига овоз беришига кўндиришнинг уддасидан чиқолмади.

Мазкур масала кўриб чиқилишига тиш тирноғи билан қарши бўлган Россия бу муаммо БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан муҳокама этилишига лойиқ эмас дея уни тўхтатди. Шунга қарамай, мажлис тарафдори бўлган бир неча мамлакатлар Суриядаги вазиятни ўрганиш мақсадида БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Зайд Раад Ал-Хусайнни баёнотини тинглашди. Жаноб комиссар маълум қилишича, юз минглаб Сурияликлар жаҳон ҳамжамиятидан ёрдам сўраётганига қарамай, уларнинг чақириқлари жавобсиз қолмоқда. Дамашқ ёнидаги Шарқий Ғута шаҳри беш йилдан бери Асад харбийлари қамалида бўлиб, озиқ-овқат ва дори-дармон танқислиги ҳамда шаҳарнинг тинимсиз ўққа тутилиши ва қимёвий қурол қўлланилиши боис тинч аҳоли ўртасидаги қурбонлар сони кундан кунга ошиб бормоқда. “Суриядаги уруш ва айбдорларнинг жазосиз қолиши биз яшаётган дунёни остин-устин қилмоқда” деди жаноб Ал-Хусайн.

Манба: АА

back to top