Исломободдаги масжидга Қуръони Каримнинг нодир қўлёзмалари ҳадя қилинди
Муқаддас Қуръони Каримнинг юзта нодир қўлёзмаси Покистон пойтахти Исломобод шаҳридаги Файсал масжидига туҳфа этилди.
Айримлари 14 асрга тегишли экани айтилаётган мазкур қўлёзмалар март ойининг сўнгги кунларида оммага намойиш этилиши кутилмоқда.
Мусҳаф қўлёзмалари жамламасини Файсал масжидига Капитал девелопмент ширкати маъмури Ёсир Пирзоданинг махсус илтимосига мувофиқ профессор Зоҳид Бутт ҳадя қилган.
Трибюн нашри хабарига кўра, Қуръон қўлёзмаларининг айримлари ўзига хос бўлиб улар 200 – 700 йил аввал ёзилган.
Файсал масжиди маъмурияти Қуръони Каримнинг нодир қўлёзмалари билан бирга хаттотлар томонидан кўчирилган мусҳаф намуналари ҳам оммага намойиш этилиши режаланганини айтди.
Пирзода Қуръони Карим қўлёзмаларининг масжидга иҳтиёрига ўтганини Исломобод аҳолиси учун ажойиб совға, деб атади.
Ёсир Пирзода нодир қўлёзмаларни сақлаш учун махсус хавфсизлик чоралари кўрилганини сўзига қўшимча қилди.