Имомнинг қотилига ҳукм чиқарилди

Америка Қўшма штатларида ҳакамлар суди Нью-Йоркда яшовчи ва куппа-кундуз куни имомни ҳамда унинг ёрдамчисини ўлдирган шахс устида айблов ҳукмини чиқарди.

2016 йилнинг 13 август куни Нью-Йорк шаҳри яқинида кўчалардаги кузатув камералари имом ва унинг ёрдамчиси совуққонлик билан отиб ташланганини тасвирга муҳрлаган. 55 ёшли имом Мавлон Акунжа ва унинг 64 яшар ҳамроҳи Тхара Уддин ўша куни шафқатсиз қотиллик қурбони бўлди. Келиб чиқиши Лотин Америкасидан бўлган 37 ёшли АҚШ фуқароси Оскар Мореля икки кишининг ўлимида айбдор деб топилди. Ҳудуд прокурори қотилликни «куппа кундуз куни ўқотар қурол билан амалга оширилган шафқатсиз зўравонлик» деб баҳолади. Бу ҳақида IslamNews сайти The Independent нашрига таяниб маълум қилади.
Ҳакамлар Морелянинг ишини биринчи даражали қасддан одам ўлдириш ва ноқонуний қурол олиб юриш деб баҳоладилар. Жиноятчига сўнгги ҳукм 18 апрель куни ўқилади.

back to top