Ал-Ақсодан мусулмонларни ҳайдаб чиқаришяпти
Мутаассиб яҳудийлар ўзларининг Песаха байрами муносабати билан мусулмонларнинг Ал-Ақсо масжидини тарк этишларини талаб қилди.
27 март куни эрталаб мутаассиб яҳудийлар Ал-Ақсо масжиди дарвозасига 30 март куни мусулмонлар масжидни тарк этишлари ҳақида эълон осиб қўйди.
Яҳудийлар, шунингдек, бугун Песаха байрамини нишонлаш муносабати билан Талмуд маросимларини ўтказдилар, бу тадбирлар Ал-Ақсодан жанубда жойлашган Ислом фондлари ва Умавийлар саройи ёнида ўтказилди.
Қуддус исломий фондлари бошқармасининг шу муносабат билан эълон қилган баёнотида айтилишича, Талмуд маросимлари бу ҳудудда тарихда биринчи марта ўтказилишидир.
Ушбу қадамжолар исломий фондларга тегишли ҳудуд бўлиб, фақат мусулмонларникидир.



