Ҳиндистондаги исломий ташкилот барча дин вакиллари учун фоизсиз қарзлар таклиф қилмоқда

Ҳиндистонда бугунги кунда исломий молиялаш амалиёти кенг тарқалмаган, мавжуд иқтисодий модель эса қашшоқларни молиявий инқирозга олиб келди, вазият кундан кунга оғирлашмоқда. Лекин Ҳиндистоннинг Бхаткал шаҳарчасида Ислом институти муҳтожлар учун нажот нури бўлиб турибди. Бхаткал исломий ташкилоти оддий банклардан фарқли равишда муҳтожларга фоизсиз кредитлар бермоқда. Бу аҳолисининг катта қисми қашшоқ бўлган мамлакат учун айни муддаодир. Пуллар масжидлар томонидан тарқатилмоқда.

Исломий ташкилот фоизлар олмаяпти, гаров сифатида эса заргарлик буюмлари ва олтин олиб қоляпти.
Лекин 33 йиллик фаолият давомида ташкилот биронта заргарлик буюмини сотиб юборгани йўқ. Бу билан ушбу молиялаштириш модели нақадар барқарор эканини намойиш этди.
Хизмат нафақат мусулмонларга, балки барча дин вакилларига тақдим қилинади. Ташкилотнинг 30 фоиз мижози мусулмонлардир.
Афсуски, Ҳиндистон ҳукумати ташкилотни банк деб тан олгани йўқ, шу сабабли у Бхаткал исломий жамоатчилик ташкилоти сифатида фаолият юритишга мажбур.
Шунга қарамай, Бхаткал исломий ташкилоти исломий аҳкомларга амал қилиб одамларга ёрдам бериш орқали қандай тараққий топиш мумкинлигини кўрсатиб берди.

back to top