Инфографика – Фаластинликлар 42-чи «Ер кунини» нишонламоқда

Исроил 1976 йил 30 март куни минглаб акрлар ҳудудидаги Фаластин ерларини ишғол этиб, босиб олган.

Фаластин халқи 30 март куни навбатдаги «Ер кунини» нишонламоқда. Бу кун унинг Исроил томонидан ишғол этилишига қарши кураши рамзи ҳисобланади.
40 йилдан ортиқ вақт аввал Исроил ҳокимиятининг ишғол этилган араб аҳоли пунктларида қишлоқ хўжалик ерларини бегоналаштириш юзасидан қилган қарорларидан қаҳри келган фаластинликларнинг қаршилик ҳаракатлари бошланди. Фаластиннинг турли жойларида, шу жумладан Ғазо секторида ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида, бугунги кунда намойишлар ва қаршилик ҳаракатлари бўлиб ўтмоқда.
Исроил 1976 йил 30 март куни минглаб акрлар ҳудудидаги Фаластин ерларини ишғол этиб, босиб олган. Бунга қаршилигини билдириш учун фаластинликлар умуммиллий иш ташлашни уюштирганлар, бу эса кўп сонли қаршилик ҳаракатлари ва тўқнашувларга айланиб кетган.
Историл хавфсизлик кучлари Дир Хана аҳоли пунктида намойишчиларга қарата ўқ ота бошлади, натижада олтита киши вафот этди ва минглаб кишилар жароҳатлар олди.
Исроил ўзининг Фаластин ерларини ишғол этиш ва бегоналаштириш сиёсатини давом эттирмоқда. Бугунги кунда фаластинликлар ўзининг тарихий ерларининг умумий майдонидан фақат 15 фоизидан фойдаланиши мумкин.
Кнессетнинг фаластинлик депутати Ахмад Ат-Тойбий «Анадолу» агентлигига хабар беришига кўра, «Ер кунида» Фаластин-Исроил низосининг моҳияти акс этади.
Унинг сўзига қараганда, «Ер куни» бутун дунёда фаластинликларни жипслаштиради.
«Исроил нафақат 1967 йилда ишғол этилган ҳудудларда яҳудийларнинг манзилгоҳларини кенгайтирмоқда, балки Исроил фуқаролари бўлган арабларнинг ерларини ҳам босиб олмоқда. Бу сиёсат ягона мақсадни кўзлайди - Фаластин ерларида, шу жумладан, Шарқий Қуддусда яҳудийларнинг манзилгоҳларини кенгайтириш», - деди Ат-Тойбий.

back to top