Французлар салафийлик оқимининг таъқиқланиши учун овоз беришди
“Odoxa” таҳлил маркази Франция аҳолиси ўртасида салафийликка муносабатлари ҳақида сўров ўтказди.
Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг 90 фоизи салафийлик оқимини таъқиқлашни қўллаб-қувватлашга тайёргарлигини билдирди, 80 фоиздан кўпроқ киши салафийлик тарафдорлари бўлган чет эл фуқароларини депортация қилинишига рози эканлигини билдирди, сўровнома қатнашчиларининг 61 фоизи Францияда фавқулодда ҳолат режимининг қайта тикланишини қўллаб-қувватлаши учун овоз берди. Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин собиқ бош вазир Мануэль Вальс Францияда салафийлик оқимини таъқиқлаш бўйича таклиф билан чиққан эди.
Islam-today