Бокуда Туркий иттифоқ мамлакатлари ёшлари беллашди

Туркийзабон давлатлар ҳамкорлиги ташкилотига аъзо бўлган давлатларидан келган олий таълим муассасаларининг талабалари илк бор ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этишди.

Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркиядан ташриф буюрган 400 дан ортиқ спортчи Бокудаги шаҳидлар ҳиёбонига бориб, ўтганларни хотирлашди. Ташкилот бош котибининг ўринбосари Умар Кожаман айтишича, мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, умумий тарих ва маданий меросга эга бўлган давлатлар ёшларини бирлаштиришдир. Унинг сўзларига кўра, кейинги мусобақа Қозоғистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. “Қардош Ўзбекистон ва Туркманистон мамлакатлари ҳам ўз спортчиларини юборишидан умид қиламиз” деб қўшимча қилди у.

back to top