Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида айтилган қўшиқ ғазабга сабаб бўлди
Ҳиндистонда Пайғамбаримиз алайҳиссолату васаллам ва онамиз Ҳадича розияллоҳу анҳо ҳақидаги кинофильмга басталанган куй қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бош рольни ижро этган киноактриса Прия Варриер қўшиқ ижро пайтидаги эҳтиросли қилиқлари Ҳиндистон мусулмон уламоларининг этини жунбушга келтирди. Қолаверса, Ҳайдаробод шаҳар мусулмон жамоаси муҳаббат мавзусига бағишланган мазкур фильмдан куйни олиб ташланишини талаб қилиб мамлакат Олий маҳкамасига мурожаат этди.



