Исроил ҳарбийлари қуролсиз Фаластинликни отиб ташлашди

Жорий ҳафта бошида Исроил ҳарбийларининг бегуноҳ ва қуролсиз фаластинликларни ўққа тутиш ёки тутмаслик борасидаги муҳокамаси акс этган видеоролик тарқалди. Унда исроиллик мерган ҳеч қандай айб иш қилмаган бир фаластинликка қарата ўқ очди.

Олинган жароҳатдан бечора йигит ерга йиқилди. Кадр ортида Исроил ҳарбийларининг ҳамкасбини моҳирлигидан беҳад қувонган овозлари эшитилади. Исроил парламентининг депутати Жамол Захалка мазкур воқеани “Нетаняху буйруғи билан амалга оширилаётган қирғинбарот” деб таърифлади. Исроил мутаассиб сиёсатчилари эса мерганни қоралаш ўрнига, унга мақтовлар айтишди.

back to top