Чилидаги масжид қайта таъмирланди
2016 йил Чилига ташриф буюрган Туркия президенти Раджап Тойип Эрдўғон 1989 йилда Сантьяго шаҳрида очилган Ас-Салом масжидини қайта тиклаш ташаббусини олға сурганди. Мамлакатдаги Туркия элчихонаси ҳамда Туркия хамкорлик ва тараққиёт агентлиги бошчилигида амалга оширилган таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунлангач, бино тантанали тарзда 3000 дан иборат Чили мусулмонлар жамоасига топширилди.



