Истамбулнинг янги тимсоли очилиш арафасида

Дунёдаги энг катта масжид номини олишга сазовор бўлган Истамбулдаги “Чамлижа” масжиди Рамазон ойида намозхонлар учун ўз эшикларини очишга тараддудланмоқда.

2013 йил август ойида бошланган қурилиш ишлари ўз ниҳоясига етиб, масжид ҳудуди бугунги кунга келиб 15 минг кв. метр майдонни эгалламоқда. Атрофида қад ростлаган олтита баланд миноралик масжидга бир вақтнинг ўзида 50 мингдан ортиқ одам сиғиши мумкин. Мазкур қурилиш Туркия республикаси тарихидаги энг йирик лойиҳадир.
“Чамлиджа” масжидини Истамбулнинг хоҳлаган нуқтасидан кўриш мумкинлиги сабабли, у шаҳарнинг янги тимсоли деб таърифланмоқда.

back to top