Лолалик улкан гилам Истанбулни безатди (+Фотолавҳалар)
Истанбулда давом этаётган 13 чи лолалар фестивали маҳалий ахоли ва шаҳар меҳмонларини ўзига жалб этмоқда. Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган мазкур тадбир айни баҳор пайтида ташкил этилади.
Ташриф буюрган меҳмонлар фестивал доирасида Султон Аҳмадда 565минг дона тирик лолалардан иборат бўлган 1734 квадрат метр майдонни эгаллаган гулли гиламдан баҳраманд бўлишди. Истанбул ҳокими Васип Шаҳин маълум қилишича бу йил Истанбул фатҳ этилганига 565 йил тўлгани сабабли, айнан шу миқдор танланган. Гуллар байрами 30 апрелга қадар давом этади.









