Никки Хейли: “Суриялик қочқинлар АҚШ га боришни хоҳлашмайди”

Охирги йил ичида Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари минглаб суриялик қочқинларга ўз эшикларини очган бир пайтда,  АҚШ ҳукумати бор йўғи 10 та муҳожирни қабул қилган.

АҚШ нинг БМТ даги элчиси Никки Хейли айтишича, суриялик қочқинларни АҚШ га боришга иштиёқи паст эканлигининг асосий сабаби  - уларда бошқа жойга кўчиш нияти йўқлиги ва уруш якунлаши билан ўз уйларига қайтишга умид боғлаётганидир. Бироқ кўпчилиик элчи хонимнинг сўзларини шубҳа остига олди, чунки уруш ва зулмдан қочиш учун сурияликлар хавфли денгиз ва бошқа ҳатарларга қарамайюз минг километр масофани босиб ўтишмоқда. Устига устак, АҚШ давлат департаменти ҳисоботида айтилишича, мамлакат ҳудудига 2016 йил 15000, 2017 эса 3000 суриялик қочқин кирган. Сурияликларнинг АҚШ га бормаётганларининг асл сабаби, бу Дональд Трампнинг аксил мусулмон ва аксил муҳожир сиёсатидир.

back to top