Фаластинлик олим Куала Лумпурда суиқасд қурбони бўлди, оиласи Массадни айбламоқда
Фаластинлик олим Фади Ал-Батш Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида бомдод намозини ўқиш учун масжидга кетаётган пайтда икки нафар шахс томонидан отиб кетилди.
Ал Жазийра ахборот агентлигининг маҳаллий полицияга таяниб хабар беришича, 35 ёшдаги Фади Ал-Батш 21 апрел куни эрта тонгда аҳоли яшайдиган мавзеда отиб кетилган.
Ал-Батшнинг отаси Ал Жазийра мухбирига ўз ўғлининг ўлимида Исроилнинг разведка хизмати Муссадни айблаб, Малайзия ҳукуматини қотилларни тезроқ излаб топишга чақирган.
Ғазо Секторини бошқараётган Исломий жиҳод ҳамда Ҳамас ҳаракати Фади Ал-Батш ўз ташкилотлари аъзоси бўлганини даъво қилди.
Малайзия полиция идораси бошлиғига кўра, қуролли икки шахс Сетапак мавзесида Ал-Батшни тахминан 20 дақиқа кутиб турган ва унга 10 марта ўқ узган. Ал-Батш ўша жойда жон берган.
Фаластиннинг Малайзиядаги элчиси Анвар Ҳ. Ал Оға айтганига таяниб New Straits Times газетаси тарқатган хабарга кўра, Фади Ал-Батш унинг масжидида иккинчи имом бўлган. Маълумотларга кўра, у Малайзияда 10 йилдан бери яшаб келаётган бўлган.
Ал-Батшнинг ортида турмуш ўртоғи ва уч фарзанди қолди.



