Исломни қабул қилган Гуантанамо қўриқчиси

Терри Холдбрукс даҳшатли Гунтанамо қамоғининг қўриқчиси бўлиб ишларди. АҚШ нинг 43 президенти Джордж Буш ташаббуси билан 2002 йилда очилган мазкур қамоқхона маҳбусларга нисбатан қўлланиладиган ваҳший ва ғайриинсоний қийноқлари билан ном чиқарганди.

Мусулмон маҳкумлардан иборат бўлган бу қамоқда қўриқчи лавозимида ишлаган Терри ва унинг ҳамкасбларига раҳбарият маҳбусларни террорчи ва қотил дея таърифлаган. Улар давлатимиз душманлари ва ҳар онда сиз ва яқинларингизни ўлдириши мумкин деган иддао билан турма назоратчиларига маҳкумларга нисбатан мислсиз тазийқ ва шафқатсиз қийноқлар қўллашга руҳсат берилган. Раҳбариятнинг бу уйдирма гапларига ишонқирамай қараган Терри маҳбусларга хушмуомала бўлиб, уларга тоқатидан ташқари бўлган ишларни қилишга мажбурламаган. Шу аснода у маҳкумлар орасида “юмшоқ қўриқчи” номи билан танилди. Гуантанамода умрбод қамоқ жазосини ўтаётганлар ичида Терри 590 чи рақамли асли Марокашлик бўлган Аҳмад ар-Рашидий билан яқин муносабат ўрнатиб, ундан Ислом ва мусулмонлар тўғрисида холис ва ҳаққоний маълумотлар ола бошлади. Бошлиқлари ва ҳамкасблари Ислом ҳақида айтаётган гапларидан фарқли ўлароқ Терри билган янги нарсалар унга қаттиқ таъсир қилди. У кунда-кун кайф-сафо ва ишратга тўла ҳаёт тарзини аста-секинлик билан ўзгартириб, Аҳмад ар-Рашидийдан Ислом асосларини ўргана бошлади. Бир куни Терри устози бўлган Аҳмадга бир парча қоғоз билан қалам узатиб, калимаи шаҳодатни инглиз тилидаги талаффузини ёзиб беришни илтимос қилди. Терри сўраган нарсасини олгач, шу ернинг ўзида, Гуантанамо қамоғида бор овози билан шаҳодат калимасини айтиб, Ислом динини қабул қилди. “Ва ниҳоят мен иймон келтирган калимани айтганимда мусулмонларнинг кўзлари қувочга тўлган эди” дейди Терри. У ўзига Мустафо Абдуллоҳ исмини олган кундан бошлаб, унинг ҳаёти тубдан ўзгара бошлади. Зикр, тиловат ва намозни одат қилган қаҳрамонимиз ишдан бўшаб, жамиятшунослик фани бўйича бакалавр унвонини олшга муваффақ бўлди. У 2012 йилда масжидда солиҳа муслимани учратди ва у билан оила қурди. Ҳозирги кунда Мустафо Абдуллоҳ Америка мусулмон инсон ҳуқуқларини химоя қилиш ташкилоти аъзолари билан биргаликда мамлакат бўйлаб сайёҳатлар ўтказиб, мусулмонларни сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида фаолроқ қатнашишга чақирмоқда.

back to top