Оксфордшир шаҳри саммитида Ислом дини ҳақида маълумотлар берилди
Британиянинг Оксфордмейл нашрига кўра, Мартан Роуд марказида уюштирилган йиғилишда Оксфордшир шаҳар полициясининг янги бошлиғи, шаҳар Кенгаши расмийлари, Исломий тадқиқотлар Оксфорд маркази директори Др.Фархон Низомий ҳам иштирок этган.
Шаҳар полицияси бошлиғи Ричард Венаблес мазкур йиғилиш Ислом дини ва маданияти ҳақида маълумот олиш учун бебаҳо имконият бўлганини таъкидлаган.
“Ислом дини маданият ва санъат меъросига бой. Биз Саудия Арабистони каби давлатларда тез суръатда бораётган ўзгаришлардан, шунингдек, Британиядаги мусулмон жамоаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муҳим тадқиқотлардан хабардор бўлдик”, - деган Оксфордшир шаҳри полицияси бошлиғи Ричард Венаблес.



