Сурия ўз маҳсулотларини Москвада намойиш қилмоқда

25-27 апрель кунлари Москвада бошланган “Halalfood” кўргазмасида Сурия маҳсулотларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Меҳмонлар миллий сувенир ва косметика ҳамда ширинлик ва зираврлордан баҳраманд бўлишлари мумкин. Мазкур тадбир ташкилотчиларидан бири Султон Ҳамзаев айтишича, “Суриялик тадбиркорлар мамлакатдаги оғир вазиятга қарамай ўз ишларини давом эттиришмоқда. Биз уларни қўллаб-қувватлаш учун ўз маҳсулотларини кўрсатишга кўмак кўрсатмоқдамиз”.

back to top