Туркия АҚШ элчихонаси Қуддусга кўчирилишига қарши ҳаракат бошлади

Туркия мусулмонлар учун учинчи муқаддас қадамжо бўлган Қуддус шаҳрининг маққомини белгилашда Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Ислом ҳамкортик ташкилоти (ИҲТ) ўтасида илк бор 2002 йилда бошланган мулоқотни қайта тиклашга уринмоқда.

ЕИ ва ИҲТ ўртасида 16 йил муқаддам ўтказилган биринчи мулоқотдан кўзланган мақсад 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террор ҳужумларидан кейин Ғарб ва Шарқ ўртасида тамаддунлар тўқнашуви рўй беришининг олдини олишдан иборат эди.
Ҳозирда ИҲТга раислик қилаётган Туркиянинг Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бу масалани ЕИнинг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича мутасаддиси Федерика Могерини билан 27 апрел куни Брюссел шаҳрида муҳокама қилиши режаланган.
Туркия ТИ вазирлиги 26 апрел куни чиқарган баёнотда учрашувда Фаластин Ташқи ишлар вазири Риёд Малики ва ИҲТнинг Бош котиби Юсуф Ал-Отаймийн ҳам иштирок этиши билдирилган.
Мулоқот чоғида АҚШ президенти Доналд Трамп Америка элчихонасини Тел Авивдан Қуддус шаҳрига кўчириш ҳақида буйруқ берганидан кейин шаҳарда рўй берган воқеалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Вашингтон расмийлари АҚШ элчихонасининг бир қисмини Қуддус шаҳрига Исроил давлати ташкил этилганининг 70 йиллиги нишонланадиган 14 май куни кўчиришга умид қилмоқда.
Туркия АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирилиши минтақадаги беқарор вазиятни янада мураккаблаштириши, шунингдек, Исроил ва фаластинликлар ўртасида келишувга эришиш йўлидаги барча уринишни йўққа чиқариши мумкинлиги важидан АҚШни ўз элчихонасини Қуддусга кўчирмасликка чақириб келмоқда.

back to top