Андижон Қори ўғлонини муносиб кутиб олди
Жорий йилнинг 21-24 апрель кунлари ўтказилган "Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018"нинг эркаклар ўртасида ўтган мусобақаси Ҳифз йўналиши 26-40 ёшлилар ўртасида Андижонлик Убайдуллоҳ қори Исҳоқов ғолиб бўлган эди. Бугун (27 апрель) Андижон шаҳридаги “Девонабой” жомеъ масжидида Қуръон ҳофизининг тақдирлаш маросими Жума намозидан олдин бўлиб ўтди.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Қўшақбаевич Абдураҳмонов ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади. Вилоят ҳокими ғолибни қутлар экан, қорини мусобақага кузата туриб, агар ғолиб бўлиб қайтса енгил автомобил ваъда қилганини эслаб ўтди ва автомобил калитини Аллоҳнинг каломининг ҳофизига топширди. Шунингдек тадбирда Убайдуллоҳ қори Исҳоқовнинг отаси ҳақида ҳам илиқ сўзлар айтилиб, зарбоф тўн кийдирилди.






