Саудия қўшинлари ҳарбий машқларда қатнашиши учун Туркияга борди

Саудия Арабистони қуролли кучларига қарашли қисмлар “EFES 2018″ номли ҳарбий қўшма машқларда иштирок этиш учун Туркиянинг Измир шаҳрига борди.

Саудия ҳарбийларини Анқара шаҳридаги Саудия элчихонасининг ҳарбий атташеси контр-адмирал Ҳолид ибн Ҳуссейн Ал-Ассаф ҳамда қўшма машқлар қўмондони Абдулла ибн Муҳаммад Ал-Дирайби кутиб олдилар.
Саудиянинг давлатга қарашли SPA агентлиги хабарига кўра, турк қўшинлари билан ҳамкорликдаги машқлар 7-8 май кунлари бўлиб ўтиши режаланган.
Ал-Ассафга кўра, иштирок этаётган қўшинлар сони ва қуроллар турлари бўйича “EFES 2018″ дунёдаги энг йирик қўшма ҳарбий машқлардан бири ҳисобланади.
Машқлардан кўзланган мақсад унда иштирок этаётган давлатлар ҳарбийлари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, турли муҳитларда аскарларнинг қўшма амалиётларни режалаш ва амалга ошириш маҳоратини ўзлаштиришдан иборат.

back to top