Чақмоқдан қулаган масжид минораси она ва боланинг ҳаётига зомин бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штатида жойлашган Балрампур шаҳри яқинидаги қишлоқ масжидининг минораси чақмоқ ургани сабабли масжидга яқин уйнинг устига қулади.

India Today нашри хабарига кўра, 30 апрелга ўтар кечаси Дулҳиндеҳ қишлоғида фалокат рўй берган пайтда уй ичида ухлаб ётган 28 яшар Меҳриниса ва унинг 3 яшар Мунир исмли ўғли нобуд бўлган.
Маҳаллий полиция ходимларига кўра, воқеада яна икки киши тан жароҳати олган.
Уларни қўшнилар қутқариб қишлоққа яқин жойлашган касалхонага тезда олиб боришган.

back to top