Туркиялик ҳайдовчининг олийжаноблиги таҳсинга сазовор

30 апрель куни 55 ёшлик ҳайдовчи Уфуқ Тюркеш иш кун якунланганидан сўнг одатига кўра автобусни кўздан кечираётганди. Унинг нигоҳи ўриндиқларнинг бирида қолдирилган сумкага тушади.

Жаноб Тюркеш секингина сумкани очиб ичига қараганда, у ерда 29 000 лира (57 млн. сўм) пул борлигини аниқлайди. Ҳайдовчи шу заҳоти топилма ҳақида маъмуриятга маълумот бериб, ичи тўла пул сумкани у ерда қолдирди. У билан деярли бир вақтда сумкасини автобус салонида қолдирган ҳаёлпаришон йўловчи 64 яшар Аслан Али Генчоглу маҳаллий полицияга мурожаат қилганди. Видеокузатув камералар ёзувлари ўрганилганда, сумка ҳақиқатдан ҳам жаноб Генчоглуга тегишли эканлиги аниқланиб, пул эгасига топширилди.

back to top