Мянма армиясининг нишони энди насоролар
Мянма армиясининг нишони энди насоролар
17 йиллик оташкесимдан сўнг Мянманинг Качин штатида насоро ва харбийлар ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. БМТ маълум қилишича, “Качин мустақиллиги армияси” гуруҳига қарши курашиш иддаоси билан Мянма харбийлари ахоли яшайдиган жойларда махсус амалиётлар ўтказмоқда. Охирги 3 ҳафта ичида 5 мингдан зиёд тинч ахоли ўз уйларини тарк этиб, баъзилари Хитой чегараси сари йўл олиб, қолганлари эса, ўрмонларда жон сақламоқда. Мусулмон роҳинжаларини оммавий тарзда ўлдирган Мянма армияси эндиликда Качин насороларига тазйиқ ва босим ўтказмоқда.