Исломофоблар ёш муслималарнинг байрамини бузди
Исломофоблар ёш муслималарнинг байрамини бузди
Канаданинг Монреаль шаҳар мусулмонлар жамоаси мутаасиб гуруҳлар таҳдидлари туфайли ўтказилиши режалаштирилган маданий тадбир жойини икки марта ўзгартиришга мажбур бўлди. Мусулмон ташкилоти ҳар йили 9-12 яшар муслима қизларнинг рўмол ўраш маросимини тантанали тарзда ўтказади.
Бу йилги тадбир учун шаҳар мактабларининг бири билан ижара шартномаси тузилиб, маросимни ўша ерда ўтказиш мўлжалланганди. Аммо, маҳаллий журналда “Мактаб қизларига босим” исломофоб мақоласи чиққач, мактаб маъмурияти тадбир ташкилотчиларига бошқа жой излашни тавсия қилди. Мусулмон жамоаси вакиллари бошқа бир жой топишганидан хабар топган мутаасиб исломофоблар яна бир бор байрам бузишни уддасидан чиқишди. Охир оқибат рўмол ўраган қизларнинг шарафига уюштирилган маросим мусулмон ташкилотининг қароргоҳида бўлиб ўтди.