Ислом пайғамбарига бағишланган кўргазма Европа бўйлаб саёҳат қилмоқда
Австрия пойтахти Венада жойлашган Абу Ханифа номидаги Ислом маркази ташкил этган “Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида билмоқчимисиз?” рукни остидаги кўргазамани нафақат мусулмонлар, балки ғайридинларда ҳам катта қизиқиш билан қарши олишди.
Аввалроқ 6 мамлакат, 23 шаҳарда бўлган мазкур кўргазамага 50 000 ортиқ одам ташриф буюриб, у ердаги Набий алайҳиссаломга тегишли бўлган турли ҳил буюмлар, ўша даврга мансуб бўлган тангалар ва намойиш этилаётган бошқа қизиқарли экспонатлардан баҳраманд бўлиш имкониятига эша бўлишган. Абу Ханифа маркази раҳбари Фуад Ферхатбегович айтишича, ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад европаликлар орасидаги Ислом борасидаги хурофотларга қарши курашишан иборатдир.









