Чуқур таъзия изҳор қиламиз

Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» нашриёти жамоаси Тожикистон қорилари шайхи, устоз Абдулхолиқ қори домланинг вафоти муносабати билан барча оила аъзоларига, яқинлари ва Тожикистон аҳлига чуқур таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло муборак Каломини қалбига жо қилган бу бандасининг барча солиҳ амалларини қабул айлаб, Ўзининг бениоя раҳматига олсин, мағфиратига буркасин, охиратини обод қилиб, жаннатларидан баҳраманд этсин! Ҳофизи Қуръонларга ўқиган ҳар бир ҳарфи учун ваъда қилган мукофотларини насиб айласин!

Устоз Абдулхолиқ қори домла кўп йиллар Қуръон хизматида бўлган ва жуда кўп ҳофизи Каломуллоҳларни етиштириб чиқарган эди. У киши нафақат Тожикистонда балки Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда жуда яхши танишар ва ҳурмат қилишар эди.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида мусибатзада мўминларни мадҳ қилиб, уларга ваъда қилган ажру мукофотларини шундай баён қилади:

“Улар ўзларига мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, дейдиганлардир. Уларга Роббларидан салавотлар ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақиқий ҳидоят топганлардир”.

Яна бир бор устоз Абдулхолиқ қори домланинг барча оила аъзоларига, яқинлари ва Тожикистон аҳлига чуқур таъзия изҳор қилиб қоламиз.

back to top