Ислом тадқиқотлари марказига 850.000 фунт стерлинг ҳадя этилди

Саҳоватпеша тадбиркор Юсуф Абдул Латиф Жамил Британиянинг Кардифф университети ҳузурида 2005 йилда фаолият бошлаган Ислом тадқиқотлари марказига 850.000 фунт стерлинг (1 миллион 150 минг АҚШ доллари) берди.

БиБиСи хабарига кўра, бу маблағ икки нафар аспирантга, тўққизта номзодлик ва учта докторлик диссертациялари устида ишлаётган олимларга гранд сифатида сарфланади.
Тадқиқот маркази раҳбари профессор София Жиллиант-Рей фикрича, Ислом тадқиқотларининг молиялаштирилиши Британия мусулмонлари ҳаётига ижобий таъсир этади.
Нашрга кўра, жаноб Жамил 2009 йилдан буён мазкур Ислом тадқиқотлари марказига 2,5 миллион фун стерлинг (3 миллион 380 минг АҚШ доллари) миқдорида пул ҳадя қилган.

back to top