Имомни қоралаган газета товон пули тўлади
The Daily Telegraph британ газетаси Лондоннинг Финсбери Парк масжиди имоми Муҳаммад Козбарга 40 минг фунт стерлинг миқдорда товон пули тўлади.
Гап шундаки, газета имомни экстремист дея таърифлаб, уни Буюк Британия лейборист партиясининг етакчиси Жереми Корбин билан бўлган муносабатларни танқид остига олган. Қораланган номини оқлаш мақсадида имом газета устидан маҳкамага арз қилиб, мақолани олдириб ташлашга, расмий раддия берилишига ва йирик миқдордаги товон пули ундиришга муваффақ бўлди.
The Daily Telegraph



