Лондонда Фаластинни қўллаб қувватлаш намойиши бўлди

Буюк Британиядаги Исроил элчихонаси олдида «Буюк қайтиш» тадбирини қўллаб-қувватлаб намойиш бўлиб ўтди. Қатнашчилар: «Ғазо истилоси дарҳол тўхтатилсин!», «Ғазони ҳимоя қилинг!», «Қотилликка барҳам берилсин!», «Исроил-террорчи давлат», дея Буюк Британия ҳукумати ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, Ғазо қамалини барҳам беришга ва Исроилнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини тўҳтатишга чақиришди.

back to top