Республикачилар партиясининг қурултойи масжидда бўлиб ўтди
АҚШ Республикачилар партиясининг навбатдаги йиғилиши Миннесотта штати Блумингтон шаҳридаги Дарул Фарруқ масжидда бўлиб ўтди.
Мазкур мажлисни айнан шу масжидда ўтказизилшини ўзига яраша сабаблари бор. 2017 йил август ойида масжид қавми бомдод намозига ҳозирлик кўраётганида, тўсатдан портлаш содир бўлиб, масжид биносига зиён етган. Бахтли тасодиф туфайлигина 20 нафар намозхон омонда қолган.
Республикачилар ва масжид маъмурияти баъзи сиёсатчилар томонидан сингдирилаётган исломофобияга қарши курашиш мақсадида Дарул Фаруқ масжидида йиғилиш ўтказиш қарорига келишган.



