Муслима полиция ҳодимини йиғлатиб, тавба қилишиги сабабчи бўлди.
Фаол муслима исломофоб хуқуқ тартибот ҳодимига Исломнинг асл моҳиятини кўрсатди, уни йиғлатиб, тавба қилишига сабабчи бўлди. Канаданинг Янги Шотландия ерида истиқомат қиладиган Рана Заман Галифакс ҳудудининг минтақавий полиция бошқармасига мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Change.org саҳифасида полиция ҳодими очиқчасига исломафобияга тааллуқли фикрларини билдирган эди. Полиция ҳодими ўзининг изоҳларида мусулмонларни менсимасдан”муска” (messies) (яъни тўполон, тартибсизлик келтириб чиқарувчи) деб атаган. Islamnews CBC га таяниб хабар беришича Заман ўзининг хуқуқ тартибот ҳодимига ёзган шикоятида айбдор офицер билан учрашмоқчи эканлигини айтиб ўтган. Ижтимоий тармоқларда муслима офицернинг фикрларини screen shot (муҳрлаб) тарқатди ва у билан юзма-юз учрашмоқчи эканлиги яна такрорлади. Рана ижтимоий тармоқда ёзишдан аввал фотошоп дастури орқали офицернинг исм-шарифини ўчирди, чунки унга бу гапларидан кейин хужум уюштирилиши ҳавфи юзага келиши мумкин эди.
Тезда Рана у офицер ва бир нечта полиция департаменти ҳодимлари билан учрашди. Айбдор муслимадан узр сўради ва хатто унинг жоҳиллигига бегона аёлнинг сабрини кўриб йиғлади.
-“Мени юрагим сиқилар эди. “ – деди Заман. Учрашувдан сўнг маълум бўлишича, полиция ҳодимининг шахсий муаммолари ижтимоий тармоқларда шу каби гапларни ёзишга туртки бўлган.



