Ислом банк иши ва молияси инфратузилмасини яратиш бўйича Президент қарори муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда Республикасида ислом банк иши ва молияси инфратузилмасини яратиш бўйича Президент қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилди.

Лойиҳа билан:
банк иши ва молиялаштиришда ислом принциплари асосида банк-молия хизматларини жорий этиш;

банк иши ва молиялаштиришда ислом принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича комиссия тузиш назарда тутилмоқда.

Комиссия шу жумладан фоиз эвазига рағбатлантириш (рибо)ни тақиқлаш, лойиҳада иштирок этаётган тадбиркор билан фойда ва зарарни унинг хиссаси доирасида тақсимлаш ва бошқа ислом принциплари асосида банк иши ва молиялаштиришни жорий этиш бўйича зарур инфратузилмани яратиш билан шуғулланади.

 

Муҳокамада қатнашиш?
https://regulation.gov.uz/ru/documents/2320

back to top