Яҳудий ортодокслар етакчиси: «Эрдўғон яҳудийларга душман эмас»

Расмий ташриф билан Буюк Британияга келган Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғон Лондонда яҳудий ортодокслар етакчиси роҳиб Элаханан Бэк билан учрашди. Учрашув давомида жаноб Бэк жумладан шундай деди: “Модомики, Фаластин муаммосини ҳал этиб, яҳудийларга ёрдам бермокчи экансиз Туркия раҳбари каби бўлинг. Иқтидордаги сионист ҳукуматни қўллаб-қувватлаш яҳудий халқининг манфаатларига зиддир. Исроил давлати ҳозирги кунда дунёнинг энг хавфли мамлакатига айланган. Фақат калтафаҳм одамгина жаноб Эрдўғонни яҳудийларнинг душмани деб аташи мумкин”.

back to top