Мусулмон муҳожир насоролардан ажойиб совға олди

Афғонистондан АҚШ га ўз оиласи билан кўчиб келган Аҳмад Разиз Ҳакимий маҳаллий насоро жамиятидан ажойиб ҳадя олди. Гап шундаки, жаноб Ҳакимий Шарлоттсвилдан кўним топгач, қўриқчи сифатида ишга жойлашди.

Янги ишхонаси узоқда бўлганлиги ва у ерга жамоат транспорти юрмаганлиги боис, у ҳар куни эрталаб азонда чиқиб, кеч тунда қайтиб келишга мажбур эди. Кунда-кун уч соат вақтини йўлга сарфлайдиган жаноб Ҳакимий белдаги оғриқлардан шикоят қила бошлади. Унинг қарамоғида аёли ва фарзандлари бўлганлиги сабабли, у автоулов сотиб олишга етарли маблағ йиғишни уддасидан чиқолмасди. Вазиятдан хабар топган, маҳаллий насоро жамияти афғонистонлик муҳожирлар оиласига автомашина ҳадя қилишга қарор қилди.

back to top