ИҲТ Фаластин билан бирдамдир
Қуддус мавқеини сақлаб қолиш, Исроил истилосига қарши курашиш чора-тадбирларини муҳокама этиш ҳамда Фаластин мухторияти ва унинг халқи билан елкадош эканлигини намойиш қилиш мақсадида Ислом ҳамкорлик ташкилотигп аъзо давлатлари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлиси чақиртирилди. ИҲТ нинг амалдаги раиси Туркия ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур тадбирда Фаластинга доир бир қатор масалалар кўриб чиқиши кутилмоқда.



