Канн кинофестивалида Ғазо қурбонлари ёдга олинди
Шу кунларда Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтаётган 71 халқаро кинофестиваль доирасида Фаластин павилонида Исроил армияси томонидан Ғазода ўлдирилган бегуноҳ аҳоли хотирасига бағишланган намойиш бўлиб ўтди. Доира шаклида бир бирини қўлларини ушлаб Ғазодаги қирғинбарод қурбонларига ҳурмат бажо келтириб турган ўнлаб одамлар сафига машҳур Голливуд актёри Бенисио дел Торо ҳам қўшилди.



