ТАЪЗИЯ
Наманган вилояти, Чуст шаҳрининг машҳур ҳофизи Қуръонларидан бири Нўъмонжон қори ака фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.
У зот андижонлик устоз қорилардан таълим олган эдилар, Чуст, Қўқон ва бошқа шаҳарлардаги кўплаб қориларнинг устози эдилар.
Марҳумнинг аҳли байтлари, фарзандлари, шогирдлари ва барча яқинларига таъзия изҳор қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.
Умрини Қуръонга хизмат қилиш учун бағишлаган қори устозимизга Қуръон ойида, муборак Рамазони шариф кунларида охират диёрига сафар қилиш насиб қилибди. Аллоҳ бу зотни Ўз раҳматига олсин, охиратларини обод қилиб, ҳофизи Қуръонларга бериладиган даражоту мартабаларни ато айласин!



