Андалус боғбонлари меросига бағишланган кўргазма
Андалус боғбонлари меросига бағишланган кўргазма
Қатар жамғармаси ҳомийлиги остида бўлиб ўтаётган “Ал-Андалус боғлари” жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.
Мусулмон Испанияси тарихини ўрганувчи тадқиқтчилар фикрига кўра, мусулмонлар 13-15 асрларда ўлкага “яшил инқилоб” олиб кириб, уни тиббиёт, фармокология, гастрономия ва иқтисод соҳаларига тадбиқ этишган. Маълум бўлишича, улар янги дам олиш масканларирни яратибгина қолмай, балки янги ўсимлик турларини пайдо бўлишига сабабчи бўлишган. Мазкур кўргазма 31 майга қадар давом этади.



