Эрдўғон Исроилни иқтисодий қамал қилиш режасини ишлаб чиқди
Ўтган ҳафта Туркия ташаббуси билан ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) навбатдан ташқари йиғилишида ташкилот аъзо мамлакатлари Исроилга қарши иқтисодий ва савдо чекловлар жорий этиш борасида келишиб олишди.
Шу муносабат билан Туркия Бош вазири Ражаб Тойип Эрдўғон жумладан шундай деди: «ИҲТ давлатлари Исролни иқтисодий қамалга олиш тўғрисидаги қарорни ҳаётга тадбиқ этишига умид қиламан. Туркияда 24 июнь куни бўлиб ўтадиган президент ва парламент сайловларидан сўнг, биз ҳам бу масала бўйича зарур бўлган чора-тадбирлар кўриб чиқишни кўзлаб турибмиз».



