Президент ва раҳбарлар рўза тутишмоқда

Қирғизстон президенти Сооронбай Жээнбеков, парламент спикери Дастанбек Жумабеков, бош вазир Муҳаммадқоли Абилгазиев бир неча йилдан бери рўза тутиб келишмоқда.

Мамлакат олий маҳкамаси раиси Айнаш Токбаева эса 30 йил мобайнида Рамазон рўзасини канда қилмай, динимиз белгилаган фарз амалини адо этмоқда. Бу йилги рўзани тутишга ният қилганлар ичида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов ва ўринбосарлар Женишбек Разаков ва Замирбек Аскаровлар ҳам бор. Вазирлар орасида эса ФВВ ва соғлиқни сақлаш раҳбарлари Нурболот Мирзахмедов ва Космосбек Чолпонбаевларни рўзадорлар сафида қўшилган.

back to top