Эронлик сиёсатчи суннийлар масжиди қурилишига ундамоқда
Эронлик сиёсатчи суннийлар масжиди қурилишига ундамоқда
Теҳрон шаҳар кенгаши аъзоси Муҳаммад Жавад Хагшенас ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзишича, Эрондаги суннийлар ўзини “таҳкирланган” санамаслиги учун, пойтахтда улар учун мўлжалланган масжидлар қурилиши лозим. France 24 маълум қилишича, 80 миллионлик Эрон аҳолисининг 5-10 фоизини сунний мусулмонлар ташкил этади. Теҳроннинг ўзида эса суннийлар сони бир миллиондан зиёддир. Шунга қарамай, мамлакат йирик шаҳарларида суннийлар ибодат қилиши учун масжидлар йўқлиги боис, уларнинг эътиқод эркинлиги ҳуқуқи поймол этилмоқда.



