Мэр шахар маъмуриятида ифторлик уюштирмоқда

Мэр шахар маъмуриятида ифторлик уюштирмоқда

Американиниг Атланта шахри мэри мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойини ҳурмат қилиб, 29 май куни мусулмонлар жамоасига атаб тантанали ифтор маросимини ўтказмоқчи. Шахар ҳокими Киша Лэнс Боттом тадбирни Атланта Мусулмонлар Ташкилоти билан ҳамкорликда уюштирмоқда, деб хабар беради AJC.    
Ташкилот раҳбари Сумайи Халифа сўзларига кўра, тадбирга 250 киши атрофида меҳмонлар таклиф этилган бўлиб, улар орасида, шахар амалдорлари, мусулмон етакчилар ва бошқа меҳмонлар бор.

Ифторлик бевосита шахар маъмурияти биносида уюштирилади. Таъкидлаш жоизки, бундай тадбир Атлантада иккинчи бор ўтказилмоқда – ўтган йили унга собиқ шахар мэри Касим Рид раҳбарлик қилган эди.  
Тантанали ифторлик маросимларни давлат идораларида ўтказиш Қўшма Штатлар учун аввалдан одат бўлиб, ҳаттоки яқин кунларга қадар Оқ Уйда ҳам нишонланиб келинарди. Дональд Трамп ўтган йили 20 йиллик анъанани бузиб, Рамазон муносабати билан оғиз очиш тадбирини уюштирмади.
Мисол учун, Калифорниянинг Капитоли биносида тантанали ифторлик маросими мана кетма-кет 15 йилдирки ўтказилиб келинмоқда. Бундай тадбир шу кунларда яна ўтказилади.

back to top