Индонезия ва Фаластин: Исроил фуқароларига виза беришни ва фаластинликларга солиқларнинг бекор қилиниши
Индонезия ва Фаластин: Исроил фуқароларига виза беришни ва фаластинликларга солиқларнинг бекор қилиниши
Индонезия ҳукумати ўз бозорларида фаластин импорт маҳсулотларини божхона йиғимларидан озод этишга қарор қилди. Индонезия савдо вазири Энггартиасто Лукита айтишича, Индонезия Фаластин давлатидан барча товар ва маҳсулотларни тўловларсиз қабул қилиш ва уларни Индонезия бозорига ҳеч қандай солиқларсиз чиқаришга тайёр.
Лукита чоршанба куни Фаластиннинг Индонезиядаги элчиси Зухайр ал-Шун билан Жакартадаги Савдо Вазирлигида бўлиб ўтган суҳбат чоғида «Биз, шунингдек, ўз маҳсулотларимизни фаластин бозорларига уларнинг талаб-эҳтиёжларига мувофиқ экспорт қилишга тайёрмиз» деб айтиб ўтди.
Ўз навбатида Фаластин савдо палаталари Федерацияси раиси Халил Ризк таъкидлашича, Индонезия ҳукуматининг бу қарори Фаластин иқтисодиётини мустаҳкамлаш йўлида ўта муҳим ҳисобланади. Бу Фаластин савдогарлари ва корхоналарининг ўз маҳсулотларини Жакартага экспорт қилишини рағбатлантиради ва инвестициялар кириб келиши учун янги имкониятлар тақдим этади.
Ризқ «Қудс Пресс» газетасига берган интервюсида тушунтиришича, дунё мамлакатларида Фаластин импортидан олинадиган солиқлар экспорт ҳаракатига тўсиқ ҳисобланади. Бундан ташқари, сунъий босиб туришлар ва чекловлар Фаластин иқтисодиётини заифлаштириш учун махсус киритилган бўлиб, экспорт ўсишига таҳдид солади.
Ғарбий қирғоқ савдо палаталари Федерацияси раисининг айтишича, фаластин ишлаб чиқариш корхоналари бир қатор давлатларга рақобатбардош ва халқаро стандардларга мувофиқ келадиган юқори сифатли маҳсулотлар етказиб бериш имкониятига эга. Бироқ сунъий босиб туриш чора-тадбирлари ва тўсиқлари Фаластин ҳудудида савдо ва саноат ривожланиш ҳаракатлари учун ўта жиддий масалалардан бўлиб қолмоқда.
Жакартанинг бу қарори Исроил армияси томонидан фаластин намойишчиларини оммавий ўлдирилишига муносиб жавоб бўлди.
Бундан ташқари, «Едиот Ахронот» исроил газетасининг ёзишича, ўтган ҳафтада Индонезия исроилликларга берилган барча визаларни бекор қилиб, уларнинг мамлакатга кириб келишларини таъқиқлаб қўйди. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазирлиги вакили Эммануэль Нахшон хабар берди. Ҳозирда Исроил Индонезиянинг бу қарорини бекор қилдиришга уринмоқда.
Исроилнинг Индонезия билан расмий дипломатик муносабатлари мавжуд эмас. Лекин икки мамлакат ҳам иқтисодий алоқаларни қўллаб-қувватлайди, шунга кўра, исроил фуқаролари вақтинчалик туристик ва хизмат визалари билан дунёда энг кўп мусулмонларга эга бу мамлакатга келишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия Фаластиннинг давлатчиликка (эришиш йўлидаги) уринишларини мунтазам қўллаб-қувватлайди ва ҳар йилнинг бошланишида махсус эълон билан чиқади: «Яна бир бор, Фаластин Индонезия ташқи сиёсатининг асосида яшайди, Индонезия дипломатиясининг ҳар бир нафасида сиз Фаластин учун курашимизни кўришингиз мумкин. Шу муносабат билан, Индонезия халқаро ҳамжамиятни яна бир бор Фаластинни қўллашда давом этишга чақиради.»



